“Ливерпуль” Милнер билан шартномани узайтирди
14 дек 2019 00:45
Янгиликлар
“Ливерпуль” Милнер билан шартномани узайтирди
Ярим ҳимоячи Жеймс Милнер “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди.
«The Telegraph»нинг ёзишича, футболчининг янги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилганди.
Милнер 2015 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у жамоа билан Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолибликни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар