"Ливерпуль" "Манчестер Сити"га 1 миллион фунт тўлади

Mirjalol Normatov
22 сен 2019, 13:13
"Манчестер Сити" скаутлар системасини бузиб киргани учун "Ливерпуль" "шаҳарликлар"га 1 миллион фунт тўлаб берди.

Манбанинг хабарига кўра, томонларнинг ўзаро жанжали 2013 йилда бошланганди. Ўшанда "Манчестер Сити" ишчилари ўзларининг "Scout7" тизимига бегоналар кирганини пайқаб қолишган.

Шундан кейин "Манчестер Сити"дан "Ливерпуль"га уч скаут ишга ўтди. Улардан бири Майкл Эдвардс айни дамда "Ливерпуль"да спорт директори бўлиб ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›