“Ливерпуль” Ловренни текинга қўйиб юбормайди

13 июл 2020, 09:55
Ловрен фақат сотилиши мумкин.

Деян Ловреннинг “Ливерпуль” билан шартномаси келаси мавсум сўнгида якунланади. Мерсисайд клуби Ловренни эркин агент сифатида кетишини хоҳламаяпти. Шу боисдан уни ёзги трансферлар бозорида сотиб юбормоқчи. Ловренга айни дамда АПЛнинг икки клуби ва “Зенит”дан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

31 ёшли ҳимоячи жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфери 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com