"Ливерпуль" Льоренте учун 45 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
16 май 2020, 13:40
"Реал Сосьедад" ҳимоячиси Диего Льоренте "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Мерсисайдликлар ёзги трансферлар ойнасида мудофаа чизиғини кучайтиришмоқчи ва клуб испаниялик ўйинчини ўз таркибига жалб қилмоқчи.

"Қизиллар" футболчининг баск клуби билан тузган шартномасида кўрсатилган 45 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Льорентенинг "Сосьедад" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

26 ёшли ўйинчи жорий мавсум жамоаси сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Razon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›