"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоадан кетмоқда

Mirjalol Normatov
4 янв 2019
"Ливерпуль" ҳимоячиси Натаньел Клайн қишда жамоадан кетади.

Мерсисайдликлар Клайнни мавсум якунига қадар "Борнмут"га ижарага беришга рози бўлишди. 27 ёшли англиялик жамоасида доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Узоқ муддат давомида белидан олган жароҳатини даволаш билан банд бўлган Клайн асосий таркибдаги жойини йўқотди. Бу мавсумда у "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндагина 90 дақиқа ҳаракат қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports