“Ливерпуль” футболчиси учун АПЛнинг 3 клуби курашади

10 авг 2020, 08:32
Ҳарри Уилсон фаолиятини яна бошқа клубда давом эттириши мумкин.

“Саутгемптон” “Ливерпуль”га тегишли бўлган Ҳарри Уилсон учун курашга қўшилди. Аввалроқ Уилсоннинг хизматларига “Лидс” ҳамда “Ньюкасл”дан қизиқиш борлиги айтилган эди. Мерсисайдликлар Уилсон билан хайрлашишга тайёр. Аммо уни 20 млн фунтдан камига сотишга рози бўлмасликларини маълум қилган. 23 ёшли Уилсон 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида “Борнмут” сафида ўтказди. У клуб сафида 31 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Dail Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›