“Ливерпуль” футболчиси: “Роберто Карлоснинг зарбасига эга бўлиш учун катта пул берардим”

Eldor Akmurzayev
9 апр 2020, 21:45
Эндрю Робертсон Instagram'даги саҳифаси орқали мухлисларнинг саволига жавоб қайтарди.

- Шотландия тарихидаги энг яхши футболчи?

- “Ливерпуль” футболчиси эканлигимни инобатга олсак, бу “Қирол Кенни” эканлигини сезиш қийин эмас (Кенни Далглиш).

- Энг яхши чап қанот ҳимоячиси?

- Ўйлашимча, Роберто Карлос. Унинг зарба бериш маҳоратига эга бўлиш учун катта маблағ берган бўлардим.

Шунингдек, Робертсон Шотландия термаси сардори бўлиш қанчалик маъсулият бериши ҳақда гапирди:

“Чап қўлимдаги сардорлик боғичини тақиш – мени ғурурга тўлдиради. Ўз мамлакатинг терма жамоасини майдонга бошлаб тушиш эса бу дунёдаги ўзгача туйғу ҳисобланади”

- “Ливерпуль” беш аъзосидан ташкил топган рамзий жамоа?

- Энг яхши жамоа – мен ҳозир бирга ўйнаётган йигитлардир. Бироқ, агарда уларни ҳисобламайдиган бўлсак, у ҳолда: Клеменс — Хансен, Жеррард, Алонсо, Далглиш.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football.ua

Сўнгги янгиликлар

Барча ›