

"Mirror" хабарига кўра, унинг янги жамоаси "Барселона" бўлади ва у клубга эркин агент сифатида кўчиб ўтади. Футболчи "Ливерпуль" таклиф қилган шартномага рад жавобини берган. Унинг "Барселона"га ўтиши сабаби сифатида Роналд Куман келтирилмоқда. Улар биргаликда Нидерландия термасида ишлашган.
Ушбу мавсумда Вейналдум 23 ўйинда қатнашди ва 2 гол урди.



