

24 ёшли футболчига “Ливерпуль» жиддий равишда қизиқмоқда. Инглизлар уругвайлик футболчи учун “Реал Мадрид” ҳисоб рақамига 100 миллион евро ўтказиб беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль» Федерико учун 60 миллион евро таклиф қилганди.
Ўтган мавсумда Федерико Вальверде Мадрид жамоасида барча мусобақаларда 56 та учрашувда майдонга тушиб 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширганди.



