"Ливерпуль" "Энфилд" сиғимини кўпайтирмоқда

Sherzod Nurmatov
16 июн 2021
"Қизиллар" "Энфилд" сиғимини оширишни режалаштиришмоқда.

15 июнь куни Ливерпуль шаҳар кенгаши  аренани реконструкция қилиш режасини тасдиқлади. Қурилишдан кейин стадион сиғими 7 мингга кўпайиб, умумий 61 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Реконструкция ишлари учун 50 миллион фунт сарфланади. Қуриш ишлари тахминан 2023 йилнинг ёзида тугайди.

Маълумот учун, "Энфилд" ўйингоҳи 1884 йилда қурилган. Унинг сиғими 54074 ни ташкил қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com