"Ливерпуль" бразилиялик футболчига янги шартнома таклиф қилади
08 дек 2020 00:29
Янгиликлар
"Ливерпуль" бразилиялик футболчига янги шартнома таклиф қилади
Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Фабиньо билан ҳамкорликни давом эттиришни истаяпти.
Theguardian.com хабарига кўра, 27 ёшли футболчига таклиф қилинадиган янги битим 2025 ёки 2026 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Янги шартноманинг молиявий бандлари Фабиньо учун яхшиланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, у "Ливерпуль" таркибига 2018 йилда "Монако"дан келиб қўшилган эди.
Фикрлар