"Ливерпуль" "Бенфика" ҳужумчиси Нуньес учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
6 июн 2022, 14:10
"Ливерпуль" "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньес учун даъвогарлар орасида бор.

Англия клуби 22 ёшли форварднинг эҳтимолий трансфери борасида дастлабки музокараларни ўтказди.

Нуньес 2021/22 йилги мавсум лиссабонликлар сафида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 4та ассист қайд этди. 

Унинг клуби билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Times