

Франциялик вингер тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, трансферни расмийлаштиргач, AXA Training Centre базасида "қизиллар" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
29-рақам остида тўп тепадиган Барколя клуб матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:
"Ливерпуль"да ўйнаш имкониятига эга бўлиш — мен учун катта фахр. Жуда ҳам бахтиёрман.
Бунга анча вақт кетди, аммо бугун "Ливерпуль" сафида ўйнаш имкони туғилганидан чиндан ҳам хурсандман. Менинг ягона истагим — майдонга тушиш ва тўп тепиш.
Катта ютуқларга эришишга умид қиламан. Аввало, Премьер-лигада ғолиб чиқиш — бу ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири.
Мақсадим — шу натижага эришиш ва узоқ муддат ушбу жамоада қолиш. Шу сабабли ҳам узоқ муддатли шартнома имзоладим ва буни амалга ошира оламан деган умиддаман", – деди у.



