ЖЧ-2022 саралаши. Фаластинга 5та гол урган Саудия Арабистони жадвалда етакчи бўлиб олди

Mirjalol Normatov
31 мар 2021, 00:23
ЖЧ-2022 саралаши 2-раунди доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Унда Саудия Арабистони термаси рақибларини аяб ўтирмади ва жавобсиз 5та гол киритди. Бу ғалаба термани "D" турнир жадвалида пешқадам бўлиб олишини таъминлади. Ўзбекистон термаси эса 2-ўринга тушиб қолди.

Саудия Арабистони - Фаластин 5:0

Голлар: ал-Шаҳрони (37), ал-Муваллад (43), ал-Шеҳри (52, 58), ал-Давсари (88-пен).

Саудия Арабистони - ал-Оваис, ал-Шаҳрони, Маду, ал-Ганам (ал-Бурайк, 79), ал-Амри ал-Давсари, Отайф, Каноо (ал-Нажи, 71), Малки, ал-Муваллад (ал-Кувайкиби, 79), ал-Шехри (Бурафкан, 71).

Фаластин - Али, Абумайяла, Қатмиш, Ҳамид, ал-Баттат, Харуб (Дарвиш, 61), Фарави, Мараба (Қомбор, 61), Чидадех, Сейам (Ямин, 46), Абу Варда (Батран, 60).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›