UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Хитой. "Гуанжоу Эвергранд" муҳим баҳсда "Шанхай СИПГ"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Хитой. "Гуанжоу Эвергранд" муҳим баҳсда "Шанхай СИПГ"ни мағлубиятга учратди

"Гуанжоу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" ўртасидаги Хитой Суперлигасининг 28-тур учрашуви якунига етди.

Гуанчжоу Эвергранд

Андерсон Талиска - 44', Андерсон Талиска - 90'

Суперлига . 28-тур

23/11/2019, 16:35

0
:
2
Тугади

Шанхай Ист Эйша

Стадион: Tianhe Stadium, 49973 томошабин

Бош ҳакам: Виктор Кашшаи

45'
90'
14'  Yihao Zhong
44'  Андерсон Талиска
44'  Паулиньо
51'  Паулиньо
67'  Shihao Wei
68'  Shihao Wei (Xin Xu)
76'  Xiuwei Zhang
86'  Liyu Yang (Hanwen Deng)
88'  Женг Жи (Хуанг Бовен)
90'  Мей Фанг
90'  Андерсон Талиска
90'  Хуанг Бовен
18'  Ke Shi
46'  Wenjun Lyu (Chuangyi Lin)
46'  Одил Ахмедов (Марко Арнаутович)
64'  Ю Хай (Binbin Chen)
76'  Марко Арнаутович
77'  Chuangyi Lin
90'  Оскар
90'  Халк


Хитой Суперлигаси турнир жадвали билан танишинг



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 2:0

90+5. 11 метрлик жарима зарбаси қаршисида Талиска. Ҳужумчи ҳисобни 2:0га етказди.

90. Талиска қарши ҳужумга ўтди, аммо у меҳмон жамоа жарима майдони ичида йиқилди. Баҳс тўхтатилгани йўқ, ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади. ВАРга мурожаат қилган рефери пенальти белгилади.

89. ЗАРБАААА! "Гуанжоу" футболчилари қарши ҳужумга ўтишди ва Талиска ажойиб узатма билан жамоадошини зарба бериш учун қулай вазиятга чиқарди. Бироқ зарба кўнгилдагидек бўлмади ва ҳисоб ҳозирги кўринишини сақлаб қолди.

86. ГОЛ! Талиска ҳисобни 2:0га етказди, аммо... Ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини кўрсатди.

83. Меҳмон жамоа рақиб жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, аммо тўпга Арнаутовичдан олдин "Гуанжоу" дарвозабони чиқиб, хавфни бартараф этди.

80. Талиска рақиб жарима майдончаси ичидан аниқ зарба беришга муваффақ бўлди. Посбон яна сейв ижро этди.

77. Фоллар сони борган сари ошиб бормоқда. Иккала жамоа футболчилари бир-бирини аяшмаяпти.

75. Майдонда яна жанжал. Арнаутович рақиб дарвозабони билан муносабатларига ойдинлик киритмоқда. Можаро иштирокчилари сариқ карточка билан жазоланди.

74. "Шанхай СИПГ" ҳужумлар сонини кўпайтирди, бироқ зарбалар аниқ эмас.

67. Паулиньо жарима зарбасини ўзи ижро этди. Зарбадан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

66. Шанхайликлар жарима майдончаси яқинида Паулиньога нисбатан қоида бузилди. Хавфли стандарт...

62. "Гуанжоу Эвергранд"дан навбатдаги голга тортувчи ҳужум, аммо яна Жунлинг Ян жамоасини қутқарди.

60. Халк узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо зарба ноаниқ.

57. Арнаутовичнинг пасидан сўнг Шенглонг Ли бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо стандартдан ҳеч қандай фойда чиқмади.

52. Шошилманг! Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда... Гол бўлишидан аввал Халкга нисбатан қоида бузилган экан. Ҳакам ўйинни фол бўлган жойдан ўйинни давом эттирди. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ!

51. ГОЛ! Паулиньо жамоадошининг узатмасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир чиқди ва дарвозани ишғол қилди.

50. Шанхайликлар тўп кетидан қувиб юришипти. Улар тўпни ўзида сақлаб тура олишмаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Одил Аҳмедов ўрнига Арнаутович майдонга тушди.

- Жамоалар майдонга қайтишди.

ТАНАФФУС

45+1. "Гуанжоу" навбатдаги ўта хавфли ҳужумни амалга оширди. Аммо сўнгги зарба ноаниқ чиқди.

45. Майдон марказида Одил Аҳмедовга нисбатан қоида бузилди. 

44. ГОЛ! Паулиньо ва Талиска жуфтлиги ҳисобни очди. Паулиньо марказда тўпни олиб қўйди ва тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтди. Бразилиялик ўнгроқдаги жамоадошига тўпни узатди. Талиска эса осонлик билан дарвозани ишғол қилди. 1:0

41. Талиска рақиб дарвозасига зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди ва ҳужум йўққа чиқди.

40. Паулиньо рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди.

39. Мезбонларнинг бурчак зарбаси хавфли чиқди, аммо тўп дарвоза томонга бормаяпти.

37. Зарбааа! Халк узатмасидан сўнг Ли "Гуанжоу" дарвозасига зарба берди. Тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

35. Мезбонларнинг "ҳужумлар ёмғири" тўхтамаяпти. Бу сафар Талиска ҳужумни якунлади. Аммо у берган зарбадан сўнг, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

33. Сўнгги 5 дақиқа ичида "Гуанжоу" бир нечта ҳужум амалга оширди, аммо уларни муваффақиятли якунлайдиган футболчи топилмаяпти.

31. ЗАРБААА! Паулиньо ҳимояда хато қилган шанхайликларни жазолаши мумкин эди, аммо Жунлин Ян жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

29. "Шанхай СИПГ" футболчилари ҳужумга ўтишда қийналишмоқда. Ўйинчилар пасларда бир-бирини яхши тушунишмаяпти.

25. Одил Аҳмедовга нисабатан қоида бузилди ва Аҳмедов ҳакамга мурожаат қилди. Бироқ рефери ҳеч қандай реакция билдирмади. Ўша вазиятда Паулиньо ҳужумга ўтди ва дарвоза томон аниқ зарба берди. Посбон сейв ижро этиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

23. Майдон марказида Оскар йиқитилди. Жамоалар майдоннинг ҳар бир қаричи учун жон-жаҳти билан курашишмоқда.

21. Талиска зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди.

20. Энди Оскар ўз жарима майдончаси олдида фол ишлатди. Тўп қаршисида Талиска.

18. "Шанхай СИПГ" футболчиси тўп майдонни тарк этаётганига қарамай Талискани "ўрди" ва қилган ишига яраша жазосини олди. Сариқ карточка.

16. Жарима зарбасидан тепилган тўп жонли деворда турган шанхайликларга тегиб, майдонни тарк этди. Посбон эркин зарбани ижро этади.

15. Халкга нисбатан навбатдаги фол. Бу сафар Талиска ўз жарима майдончаси олдидан фол ишлатди.

14. Баҳснинг дастлабки 15 дақиқаси ўтиб улгурмасдан ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 33-рақамдаги футболчи Халкнинг қарши ҳужумга ўтишини қўполлик билан тўхтатди.

12. Мезбонлар қанотдан ҳужумга ўтишди. Жарима майдончасига узатилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

8. Бурчакдан узатилган иккинчи тўп зарба билан якун топди, аммо бироз ноаниқ.

7. Оскар тўпни бурчакдан ўйинга киритди, Дастлабки стандартни ҳимоячилар бартараф этишди.

2. Халк майдон марказидаги тўп учун курашда қоида бузди ва ҳакам хуштагини чалди.

1. Учрашув бошланди!

"Гуанчжоу Эвергранд": Лю Дяньцзо, Жан, Линьпэн, Мэй Фан, Пак, Жун, Жан Сювэй, Жен Жи, Ян Лиюй, Вэй Шихао, Паулиньо, Талиска

Захира: Цзэн Чэн, Сюй Синь, Хуан Бовэнь, Дэн Ханьвэнь, Ву Шаоконг, Гао Линь, Фэн Босюань

Бош мураббий: Ф. Каннаваро


"Шанхай СИПГ": Янь Цзюньлин, Юй Хай, Ши Кэ, Хэ Гуань, Ван Шэньчао, Оскар, Цай Хуэйкан, Одил Аҳмедов, Люй Вэньцзюнь, Халк, Ли Шэнлун

Захира: Сунь Лэ, Жан, Вэй, Марко Арнаутович, Вэй Жень, Линь Чуанъи, Фу Хуань, Чэнь Биньбинь

Бош мураббий: В. Перейра

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика