Лионель Месси: «Ёшлигимда бу ҳақда орзу ҳам қилмаганман»

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бешинчи бор «Олтин тўп»ни қўлга киритгач ўз фикрларини билдирди.

«Бу саҳнага қайтиб «Олтин тўп»ни ютиш ўзгача ҳиссиётларни баҳш этди. Бунга қадар кетма-кет икки марта Криштиану Роналду ушбу совринни олганини кўрдим.

Бу ғаройиб, мен бешинчи бор «Олтин тўп»ни қўлга киритдим. Ёшлигимда бу ҳақда хатто орзу қила олмасдим.

Менга овоз берган барчага раҳмат. Жамоадошларимга ҳам катта раҳмат, уларсиз мен буни қўлга кирита олмасдим. Футболга ҳам раҳмат. Айнан у туфайли янги-янги нарсаларни билиб бордим», – дейди Месси.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com