UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  132 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Лионель Месси-Антонелла Рукуццо. Тўй ҳақида батафсил Янгиликлар

Лионель Месси-Антонелла Рукуццо. Тўй ҳақида батафсил

Бугун Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси болаликдаги севгилиси Антонелла Рукуццога уйланади.

Ушбу маросим кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда ва айни дамда жаҳоннинг кўплаб нашрлари ўз журналистларини тўй бўлиб ўтадиган Росарио шаҳрига юборган. Буюк Британиянинг DailyMail нашри маросим ҳақида батафсил маълумот берди.

Тўйга таклиф қилинганлар Аргентинага етиб боришди (фото)

ТЎЙ ҚАЕРДА БЎЛИБ ЎТАДИ?

"Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби ҳаётидаги энг ёрқин воқеалардан бири - тўйи учун харажатлардан қочмади ва маросимни "Сити Сентер Росарио"да ўтказишга қарор қилди.

Меҳмонлар ушбу бинода казино хизматларидан фойдаланиши ва уларнинг кўпчилиги мажмуа ичидаги 188 номерга эга 5 юлдузли "Pullman" меҳмонхонасида қолиши мумкин.

Шу билан бирга, бинода боулинг, теннис кортлари, ёпиқ ва очиқ бассейн ҳамда кўплаб бар ва ресторанлар бор.







МЕҲМОНЛАР

Тўйга "Барселона" таркиби тўлиқ таклиф қилинган, аммо раҳбарият бундан мустасно.

Херард Пике, Шакира ва Неймар жума куни Росарио шаҳрига етиб келиши лозим. Хави, Сеск Фабрегас, Серхио Бускетс, Хорди Альба, Самуэль Это'О, Карлес Пуйол ва Луис Суареслар ўз аёллари билан Аргентинага 29 июнь куни учиб келишди.



КЕЛИН ЛИБОСИ

29 ёшли Антонелла Рукуццо тўйда Барселонадан ташриф буюрган испаниялик дизайнер Роза Клара яратган либосни кияди.

Ушбу дизайнер актрисалар Ева Лонгория ва София Вергара ҳамда Испания қироличасига махсус либослар тайёрлаб берган.


ТАОМЛАР

Маълум бўлишича, Месси бош ошпаздан маҳаллик деликатеслар "locro" ва "empanada"ларни тайёрлашни сўраган. "Locro" мол гўштидан тайёрланади.



МУСИҚА

Серхио Агуэронинг хотини, Карина тўйдаги илк қўшиқни куйлаб беради. Уругвай гуруҳлари Rombai ва Marama маросимни давом эттиришади. Херард Пикенинг хотини хонанда Шакира тўйда ўзининг қўшиқларини куйлаши ноаниқ.



ХАВФСИЗЛИК ВА ОАВ БИЛАН КУРАШ


155 нафар журналист тўйни ёритиш учун аккредитациядан ўтказилди, бироқ улар меҳмонлар билан мулоқот қила олишмайди.

Месси билан аввалдан ишлаб келган исроиллик мутахассислар тўйда хавфсизликка жавоб беради.


"Тўйда футболчи билан суратга тушиш учун бўлган барча ҳаракатлар жиддий назорат қилинади" - дейди хавфсизлик хизмати ходими Диего Мансо.


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика