"Лион" президенти: "Ҳеч қандай пенальти йўқ эди"
14 мар 2019 14:14
Янгиликлар
"Лион" президенти: "Ҳеч қандай пенальти йўқ эди"
"Лион" президенти Жан-Мишель Оляс "Барселона"дан учралган мағлубиятдан (1:5) сўнг, учрашувининг 16-дақиқасида францияликлар дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикр билдирди.
Ўша вазиятда Жейсон Денайер сирпаниб тўпни майдонда чиқариб юбормоқчи бўлди, уругвайлик эса унинг оёғини босиб олди ва йиқилди. Лионель Месси 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.
"Маълум бир вазиятлар ўйинга таъсир кўрсатди. Биз Антони Лопешни йўқотдик, шу билан бирга адолатсиз пенальти қўйилди. Ҳеч қандай қўполлик йўқ эди. Аксинча, симуляция учун Суаресга сариқ карточка кўрсатиш керак эди.
VAR фойда бермаяпти. Тенг бўлмаган курашда ушбу технология таъсир кўрсатмайди, аммо бу ўйинда жамоамиз жиддий жазоланди" - дейди Оляс.
Фикрлар