“Лион” бош мураббийи: “Моуриньо менинг ўрнимга келса, хурсанд бўламан”
27 мар 2019 20:14
Янгиликлар
“Лион” бош мураббийи: “Моуриньо менинг ўрнимга келса, хурсанд бўламан”
“Лион” бош мураббийи Бруно Женезио португалиялик мураббийи Жозе Моуриньо француз клуби устозига айланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Биз уни ҳурмат қиламиз. Моуриньо қайси клубда ишлаган бўлса, уларнинг ҳаммаси билан совринлар юта олган. Мен унинг футболда амалга оширган ишларини юксак қадрлайман. Жозе ажойиб мураббий. Агар у менинг ўрнимни эгалласа, мен бу билан фахрланаман”, дея Женезионинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Get French Football News.
Моуриньонинг ўзи илгарироқ 2019 йилнинг ёзида мураббийликка қайтиши ҳақида айтиб ўтганди. Португалиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи МЮ бўлганди. Жозе ўтган йилнинг декабрида истеъфога чиқарилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар