UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  0 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0

"Лион" билан ўйиндаги хатолардан сўнг: Онана оиласини полиция қўриқламоқда Янгиликлар

"Лион" билан ўйиндаги хатолардан сўнг: Онана оиласини полиция қўриқламоқда

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана оиласи Европа Лигаси чорак финалида "Лион"га қарши ўйинда футболчи жиддий хатоларга йўл қўйганидан сўнг полиция ҳимоясига олинди.

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.

Англия клуби ва Франциянинг "Лион" жамоаси ўртасидаги ўйин 10 апрель куни Лион шаҳридаги "Групама"да бўлиб ўтди. Учрашувнинг бош ҳаками сифатида швециялик Гленн Нюберг ишлади. 2:2 ҳисобидаги шиддатли ўйинда Онана икки марта хатога йўл қўйди, бу эса "Юнайтед" зарарига голлар олиб келди.

Дарвозабонга қаратилган танқид ва таҳдидлар фонида ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг оиласи хавфсизлигини кучайтирди. Жавоб ўйини 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади ва унда жамоалар турнирнинг ярим финал иштирокчисини аниқлайди.

Камерунлик посбон 2023 йилнинг ёзида "Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика