Лингард фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

Omonjon To`xtamirzayev
16 окт 2023
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, "Ал Иттифоқ" англиялик футболчи билан 2024 йил январь ойидан бошланадиган шартнома имзолашни режа қилган. Қайд этиш лозим, "Ал Иттифоқ" клуби бош мураббийи ҳам англиялик Стивен Жеррард ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Лингард июнь ойида "Ноттингем Форест" билан хайрлашганди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Mirror