Линекер: "Бугун Стерлинг жуда ёмон ухлайди"

Mirjalol Normatov
16 авг 2020, 10:32
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гари Линекер ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Лион"га қарши ўйинда Раҳим Стерлингнинг яқин масофадан бўш дарвозани ишғол қила олмаган вазияти ҳақида гапирди.

"У тўпга жуда кучли зарба бериб юборди. Аслида бу вазиятда гол ура олмаслик қийин эди.

Тўпга шунчаки оёқни қўйиб, оҳиста зарба берса бўлгани эди. У бугун аниқ жуда ёмон ухлайди", - деди Линекер.

Айнан ушбу вазиятдан кейинги ҳужумда "Лион" учинчи голни ҳам урди ва ўйин тақдири ҳал бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal