“Limonta Sport” компанияси ОФК дастури асосида Андижон ва Қўқонда мини-футбол майдонлари барпо этмоқда

Narzulla Saydullayev
18 июл 2018, 18:04
2017 йилнинг сўнгида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган сунъий қопламали мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Италиянинг “Limonta Sport” компанияси ғолиб чиқди.

“Limonta Sport” компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюриб, Андижон ва Қўқон шаҳрида қурилиш ишларини бошлаб юбордилар. Тез орада Фарғона водийси болалар футболи учун мўлжалланган 2та ажойиб футбол майдончасига эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz