Лига 1. Головин дебют қилган ўйинда “Монако” ғалаба қозона олмади

22 сен 2018, 08:20
21 сентябрь санасида Франция биринчи дивизионининг 6-тур баҳслари бошланди.

Турни “Монако” – “Ним” баҳси очиб берди. Баҳсда ҳисоб 19-дақиқада меҳмонлар аъзоси Бриансон томонидан очилди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Радамел Фалкао ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди. Учрашувда ёзда “Монако”га ўтган россиялик ярим ҳимоячи Александр Головин дебют қилди. У 72-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

“Монако” – “Ним” 1:1

Голлар: 0:1 – 19 Бриансон, 1:1 – 27 Фалькао.

Монако – Бенальо, Раджи, Глик, Ндорам, Баррека, Тилеманс, Аит-Беннассер, Жорди Мбоула (Грансир, 61), Траоре (Силла, 78), Диоп (Головин, 72), Фалькао.

Ним – Бернардони, Алакуш (Ландр, 85), Бриансон, Либои, Паки, Тиуб (Диалло, 62), Бобишон, Валль (Депре, 75), Рипар, Бозок, Гийом.

Огоҳлантиришлар: Гийом (4), Диалло (75), Ндорам (90).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia