"Лидс" Нкетиа бўйича таклиф билан чиқди

Sherzod Nurmatov
5 июн 2021, 23:19
"Товуслар" "Арсенал" ҳужумчисини сотиб олишмоқчи.

"Лидс" трансфер ойнаси вақтида "Арсенал" ҳужумчиси Эдди Нкетиани харид қилиш истагида.

"Football Insider" порталининг хабар беришича, "товуслар" 22 ёшли футболчи учун тахминан 20 миллион фунт таклиф қилишган.

Эдди Нкетиа ўтган мавсумда 29 учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва 1 та пас узатди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи 12 ўйинда 14 та гол урган ҳолда Англия ёшлар терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›