

"Пэлас" бош мураббийи Патрик Виейра ўйинчининг трансферига ёздаги муҳим битим сифатида қарамоқда.
"Арсенал" устози Микель Артета бир неча бор Нкетиани таркибда сақлаб қолишни хоҳлашини айтди. Аммо, форварднинг олдида "канонирлар"нинг яна бир ҳужумчини харид қилишни режалаштираётганини ҳисобга олса ўйин амалиёти масаласи борасида саволлар турибди. Нкетианинг ёзда "Арсенал"дан кетиши кутилмоқда. Ўйинчи учун бир неча даъвогарлар бор, улардан бири "Кристал Пэлас"дир.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



