"Лидс" мухлислари Рассел Кроудан жамоани сотиб олишни сўраяпти

Aslanov Jasurbek
26 фев 2015, 13:46
"Лидс Юнайтед" мухлислари машҳур актёр Рассел Кроунинг жамоани харид қилиши ҳақидаги таклифга ижобий фикр билдиришди.

50 ёшли актёр ҳозирда Австралиянинг "Саут Сидней Рэбитос" регби клуби эгаси ҳисобланади ва у "Лидс"нинг ашаддий ишқибозларидан бири.  Кроу "твиттер"да мухлислардан "Лидс"ни сотиб олиш яхши ғоями" - деб сўраган.

Бунга жавобан "Лидс" ишқибозлари гуруҳи вакили расмий баёнот берди. "Рассел - жамоамизнинг машҳур мухлиси, авваллари у йиллик абонемент сотиб олар эди. У жамоанинг эгаси бўлса биз фақат хурсанд бўламиз" - дейилади баёнотда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com