"Лейпциг" бош мураббийи Морибага ишонч билдирмаяпти
28 сен 2021 08:16
Янгиликлар
"Лейпциг" бош мураббийи Морибага ишонч билдирмаяпти
18 ёшли ярим ҳимоячи Илайш Мориба ушбу йилнинг ёзида "Барселона"дан жанжал билан кетганди.
Ўйинчи янги шартнома бўйича музокараларда раҳбарият билан жанжаллашган ва шундан сўнг трансферга қўйилганди.
Футболчи учун Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби 20 миллион евро тўлади, Морибанинг янги жамоаси билан ҳам муаммолари бошланди. Ёш хавбекка бош мураббий Жесси Марш ишонч билдирмаяпти. Бундан ташқари, у ўйинчини келажакдаги асосий футболчи сифатида кўрмаяпти, шу сабаб бошқа ёш ўйинчиларни ўстиришни афзал кўрмоқда.
Мориба ҳали "РБ Лейпциг"да расмий ўйинда дебют қилмади, фақатгина икки бор "буқалар"нинг қайдномасидан ўрин олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар