UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45А Серия. "Верона" - "Милан" 0:1  0 06:31Бундеслига. "Падерборн" - "Шальке-04" 1:5  0 05:47Лига 1. "Монако" - "Марсель" 3:4  0 05:37А Серия. "Рома" - "Сассуоло" 4:2  0 05:30АПЛ. "Уотфорд" - "Арсенал" 2:2  0 02:00Лига 1. "Монако" 2:0 ҳисобидаги устунликдан фойдалана олмади ҳамда яна омадсизликка учради  1 01:40А Серия. 2та қизил, 7та сариқ ва "Милан" сафарда "Верона"ни таслим этди  4 01:10ОФК Президенти Тошкентга етиб келди  16 00:50"Барселона"нинг навбатдаги футболчиси ўғирлик қурбонига айланди  5 00:34"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика  18 00:25Аргентина Суперлигаси. Марадона янги жамоаси бошқарувида илк учрашувни ўтказди  1 23:40РПЛ. "Краснодар" – "Крилья Советов" баҳси голларга бой ўтди, Соболев эса Шомуродовга етиб олди  6 23:05А Серия. "Рома" мавсумда илк бора ғалабага эришди, Мхитарян эса дебют голини урди  1 22:55Бундеслига. "Шальке" меҳмондаги йирик ғалаба билан 4-турга якун ясаб берди  0 22:30Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-19 термаси иорданиялик тенгқурларига қарши дастлабки учрашувни ўтказди  7

Леви тежамкорликни бас қил. Почеттинонинг сабр косаси тўлди Янгиликлар

Леви тежамкорликни бас қил. Почеттинонинг сабр косаси тўлди

"Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинони нега сақлаб қолиши керак?

Маурисио Почеттинонинг "Тоттенхэм"даги сезилмас, аммо жуда ажойиб бўлган жиҳати - у ҳеч қачон клубнинг молиявий сиёсатига эътироз билдирмайди. VAR, ҳакамлар ноҳақлиги, жароҳатлар ва тақвим борасида кўп гапирган. Аммо трансферга ажратилган бюджет ҳақида эмас. "Тоттенхэм" сиз ўйлаганингиздан ҳам камроқ пул сарфлашини биласизми?


"Тоттенхэм" бир йил давомида футболчи сотиб олмагани ҳаммага маълум, "шпорлар" АПЛнинг ТОП-6 клублари орасида маошлар учун энг кам маблағ ажратадиган жамоа ҳисобланади. Аммо Лондон клубининг молия бўйича рақиблардан ортда эканлигига жиддий эътибор беришмайди.


"Тоттенхэм" пулларни қандай сарфлайди

"Тоттенхэм" маошларнинг умумий суммаси бўйича Англияда олтинчи, аммо кутилмаган бир жиҳат бор: "Шпорлар" бу борада "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан кўра "Кристал Пэлас" ва "Саутгемптон"га яқинроқ. Ишонмайсизми, унда рақамларга эътибор беринг.

"Тоттенхэм"даги ўртача йиллик маош 11-ўриндаги "Саутгемптон"дан 900 минг фунтга кўп, 5-ўриндаги "Арсенал"дан эса 1,3 млн. фунтга кам. Бошқа манбалар ҳам шунга ўхшаш рақамларни келтирмоқда. Футбол тижоратига ихтисослашган Statista, Spotrac ва Total Sportek сайтлари маълумотларига кўра, солиқларни чиқариб ташлаганда "Тоттенхэм" футболчилари йилига 86 млн. фунт (умумий) ишлаб топишади. Солиқларни қўшадиган бўлсак (45%, уларни клуб тўлайди), бу рақам BBC нашри маълумотларига (йилига 130 млн. фунт) тўғри келади.


"Шпорлар" "Сити" ва МЮдан деярли икки марта орқада. Маълумотларга эътибор берсак, "Тоттенхэм" маош бўйича ТОП-6даги жамоалардан анча орқада, улар Чемпионлар лигаси учун даъвогарлик қилмайдиган клублар даражасида.


Аммо "Тоттенхэм"нинг "кучли олтилик" жамоаларидан катта фарқи фақат бу эмас. Трансферларга эътибор берамиз. Харидларсиз ўтган сўнгги мавсумни унутамиз: Алоҳида бир мавсумда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шунинг учун сўнгги 5 йилга назар ташлаймиз.


Почеттино 5 йил олдин "Тоттенхэм" устозига айланган ва бу клуб трансфер сиёсати ҳақида тасаввур беришга етарли муддат. "Тоттенхэм" сўнгги 5 йил ичида трансферларга қилган харажат бўйича жорий мавсум АПЛда иштирок этган клублар орасида 19-ўринни эгаллаб турибди. "Шпорлар" охирги 5 йил ичида бор-йўғи 28 млн. фунт сарфлаган экан. Лондондан пастроқдаги жамоа - АПЛ клубларига футболчи етиштириб берадиган "Саутгемптон". Улар йилдан-йилга трансферлардан тушган маблағ эвазига яшаб бормоқда. Қизиқ факт. "Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви Почеттинони худди шу камҳарж "Саутгемптон"дан топган.


Сўнгги беш йилнинг катта қисмини Чемпионшипда ўтказган "Бёрнли", "Кардифф", "Вулверхэмптон", "Хаддерсфилд" каби клублар ҳам таркибни кучайтириш учун Маурисио Почеттинодан кўпроқ харажат қилган. Аргентиналик мутахассис эса бу вақт ичида Чемпионлар лигаси финалига чиққан таркибни йиғишга муваффақ бўлди.


Маошлар борасида "Тоттенхэм" "кучли олтилик" вакили ҳисобланмаса, трансферларга харажат бўйича улар АПЛнинг ўртамиёна хатто аутсайдер жамоаларидек эмас. "Шпорлар" худди Чемпионшип клуби каби пул сарфлаяпти. Аммо Лондон клуби бу ерда ҳам ТОП-5да эмас.


Почеттинонинг сабр косаси

Почеттино янги стадион қурилиши туфайли пул сарфламаган деб ўйлашингиз мумкин. Аренанинг узоқ вақт қуришди, натижада стадион харажатлари 1 млрд. фунтга етди. Бу жиҳат пулни иқтисод қилиш учун муҳим сабаб: Клуб стадион қурилиши учун бор пулни стадион қурилишига сарфлаб, қолган барча соҳада пулни тежади. Леви энди трансферларга маблағ ажратади деб ўйларсиз, аммо бир маълумотга эътибор беринг: Янги арена қурилишига қарамасдан, "Тоттенхэм" 4 апрель куни рекорд миқдорда фойда топганини эълон қилди. Клуб 2018 йил якунига кўра солиқ ва тўловлардан ташқари 113 млн. фунт ишлаб топган.


Агар спорт кўрсаткичлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Англияда натижа борасида бошқалардан ажралиб турадиган 6та етакчи клуб мавжуд. Аммо молия ҳақида гапирадиган бўлсак, ТОП-6 мавжуд эмас.

Маош бўйича ТОП-5 ва ўртамиёна жамоалар каби харажат қиладиган яна битта клуб бор. Трансферларга назар ташласак, "кучли бешлик" ва Чемпионшипда ўйнайдиган жамоадек пул сарфлайдиган яна бир клуб мавжуд.


Почеттинонинг сабр косаси тўлган кўринади, аммо у мухлислар ёки Леви билан муносабатни бузмаслик учун индамаётгандек. Маурисио олдинроқ "Реал"га нега рад жавобини бергани ҳақида шундай деди:

"Реал"да ишлаш ҳар бир мураббийнинг орзуси. Агар мураббий кетишни истаса, буни бажаради. Аммо мен яқинда "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзоладим. Леви барча таклифларни рад этди. Мендан шартномани бекор қилишни сўрашганда, бу ишни қилмаган бўлардим, чунки бундай инсон эмасман".  Аввал шу кунгача мураббийни клубда ушлаб турган сабаблар мавжуд бўлган бўлса, энди улар йўқ.


"Тоттенхэм" футболчилари "Аякс" устидан қозонилган ғалаба ва тарихий натижани нишонлаётган бир пайтда мураббий журналистларга муҳим нарсалар ҳақида гапирди. Беш йил ичида биринчи марта.

"Тоттенхэм" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш - ҳикоянинг фантастик якуни бўлар эди. Нима? Клубдан кетиш ҳақида ҳазиллашяпман? Йўқ, бу ҳазил эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаммасини ўйлаб кўришим керак.


Шундан сўнг у бир нечта баёнот берди.

9 май куни BeinSports журналисти мураббийга қуйидаги саволни берди: "Сиз жамоадан кетмайсиз, шундайми?Почеттино эса шундай жавоб берди: "Кўрамиз".


Бир неча кун олдин Почеттино Sky Sports нашриге интервью берди ва янги стадионга кўчиб ўтиш ҳақида гапирди: "Энди бизнинг ажойиб уйимиз бор, аммо уни яхши мебел билан жиҳозлаш керак. Яхши мебел эса яхшигина пул туради. Биз таркибда ўзгаришлар қилишимиз керак, аммо бу қандай бўлишини тушуниб олиш лозим, акс холда бу жараён оғриқли бўалид. Мен янги ҳикояни режасиз бошламоқчи эмасман. Мухлислар олдига келиб, улар олдида нима дейишни билмай турмоқчи эмасман. Агар келажакда ҳам Чемпионлар лигаси финалларида ўйнамоқчи бўлсак, бизга бу натижага қандай эришиш учун режа керак бўлади. Бу режа эса сўнгги беш йилдаги ишимиздан фарқ қилиши лозим".


Почеттино - "Тоттенхэм" муваффақиятнинг қурувчиси ҳисобланади. Айнан у туфайли Кейн, Эриксен ва Алли ҳали ҳам жамоада. Футболчиларнинг айтишича, мураббий жамоада оила атмосферасини яратишга муваффақ бўлган. Оила эса пулдан муҳимроқ. Бироқ оила - бу Почеттино. Маурисио эса натижаси юқори, аммо харажати оддий бўлган клубни бошқаришдан чарчади.


Агар Леви ушбу лойиҳани сақлаб қолмоқчи бўлса, Почеттинони ҳар қандай йўл билан олиб қолиши керак. Масалан, Эриксен, Дайер ва Роузга янги маошлар таклиф қилиш, 19 ёшли Райан Сессеньонни эмас, балки жамоани бугун ва ҳозир кучайтириши мумкин бўлган футболчи сотиб олиш.


Харажатлар кўпайишини молиявий жиҳатдан қоплаш мумкин: Даромадлар ошиши ва футболчилар трансфери орқали. Аммо бунинг учун ҳозиргидан бироз кўпроқ харажат қилиш лозим. Амалдаги "Ҳеч нарсага пул сарфламаслик" режаси энди ишламаяти: Эриксен молиявий шартлари уни қониқтирмаган янги шартномага имзо чекишни истамади. Почеттино эса ривожланишнинг янги стратегияси керак деб, "Ювентус" билан алоқада бўлиб турибди.


Хулоса оддий. Дэниел Леви мураббийни ҳар қандай нарх эвазига сақлаб қолиши керак. Бироқ қуйидаги сўзларга эътибор беринг: "Дэниел Леви" ва "ҳар қандай нарх эвазига". Бу сўзлар ёнма-ён туришини тасаввур қила оласизми?

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг