Левандовски Янги йилгача "Бавария" билан шартномасини узайтириши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 дек 2016, 21:44
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски немис гранди билан шартнома узайтиришга яқин турибди.

Бу ҳақда футболчининг агенти Марк Бартель маълум қилди.

"Левандовски шартномасини узайтириш узоқ куттирмайди" - дейди Бартель.

Маълумотларга кўра, томонлар 2016 йилнинг ўзидаёқ келишувни узайтиришмоқчи. Янги битимда польшаликнинг йиллик маоши 15 млн. евро бўлади. ва у мюнхенликларнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker