Левандовски жароҳатдан сўнг машғулотларга қайтди

Alisher
12 апр 2021, 18:24
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски машғулотларни давом эттирмоқда.

32 ёшли польшалик ҳужумчи якка тартибда шуғулланмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Польша терма жамоасида олган жароҳатидан тикланмоқда. Шу сабаб Левандовски ЧЛ 1/4 финал ПСЖга қарши жавоб ўйинини ҳам ўтказиб юборади.

Жавоб ўйини 13 апрелда Парижда бўлиб ўтади. Илк ўйин ПСЖнинг Мюнхендаги 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com