“Лестер” Рияд Марезни АПЛ клубларига сотмасликка қарор қилди

10 фев 2018, 09:35
Клуб Марезни бошқа чемпионат клубларига сотиши мумкин.

ESPN маълумотларига кўра, “Лестер” раҳбарияти Рияд Марез билан муроса қилишга интилмайди. Клуб Марезни бошқа инглиз жамоасига топшириб қўймайди.

“Тулкилар” жазоирлик ўйинчининг тинчланиши ва шартнома бўйичи ишлашни давом эттириши керак деб ҳисоблайди. Марез бошқа чемпионат вакилларига сотилиши мумкин.

Аввалроқ, Марез қарийб ўн кун жамоа машғулотларига келмай, “Ман Сити”га ўта олмагани учун клубга норозилик билдирганди. Аммо Рияд кеча клуб машғулотларида қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›