"Лестер", "Эвертон" ва "Интер" Хоакин Корреага қизиқмоқда

Alisher
17 авг 2021
"Лацио" форварди Хоакин Корреа клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, римликлар 27 ёшли аргентиналик футболчини 35 миллион еврога сотишга тайёрлар.

Ўйинчига "Лестер", "Эвертон" ва "Интер" даъвогарлик қилмоқда. Миланликлар бош мураббийи Симоне Инзаги форвард билан "Лацио"даги фаолияти орқали таниш.

Корреа ўтган мавсум "Лацио" таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira