

Лондонликлар бош мураббийи 22 ёшли ҳимоячини чап қанотда узоқ йиллар ўйнай олишига ишонмоқда.
"Лестер" эса ўз футболчисини 70 миллион еврога баҳолаган. Айни дамда "Челси" трансферлар тақиқига учраган. Раҳбарият эса январга қадар аппеляция орқали ушбу ҳолатни йўққа чиқармоқчи.
Олдинроқ Чилвелнинг хизматларига "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Атлетико" каби клублар томонидан қизиқишлар бўлаётганди.



