

Клаудио Раньери "Пескара" ҳужумчиси Жанлука Лападуланинг ўйинларига қизиқиб қолган. "Лестер" ёзда ушбу ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрмоқчи.
Ушбу мавсумда ҳужумчи 21 маротаба рақиблари дарвозасига йўл топа олган ва ҳозирда Б Серияда тўпурар бўлиб турибди.
Лападулага "Ювентус" ҳамда "Наполи" ҳам бефарқ эмас.
Шунингдек, "Тоттенхэм" клуби ҳам Лападулани кузатиб бораётганди.


