

"Сейду Думбия майдонга тушишга тайёр. Бироқ, унинг қанча ҳаракат қила олиши ҳозирча аниқ эмас. Биз "Спортинг"нинг сўнгги 4та ўйинини ўрганиб чиқдик. Рақибимизнинг кучини жуда яхши тушуниб турибмиз. Улар қанотдан ҳам, марказдан ҳам тез ҳужум уюштира оладиган жамоа. Бу жуфтликда фаворит йўқ - имкониятлар 50га 50", - дейди мураббий.



