

- Мен кўпинча бу каби тўп оширмаларни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Бу ишимни "Ювентус" ва Италия терма жамоаси сафида доимо бажариб келаман. Жаккерини ўз имкониятини голга айлантира олди. Биз бугун ҳимояда яхши ўйнадик. Агарда яратган барча вазиятларимизни голга айлантирганимизда, унда ҳисоб бошқача бўларди. Машғулотларда ҳар хил тактик услубда шуғулланамиз, турли хил комбинацион ўйинларни қиламиз. шу боис ким қаерда пайдо бўлишини яхши билади. Умид қиламизки, бу ҳали бошланиши. Европа чемпионатида барчани лол қолдириш учун ташриф буюрганмиз.



