Лэмпард ва Виейра - "Кристал Пэлас" мураббийлиги учун бош даъвогарлар

Alisher
27 апр 2021, 15:41
"Кристал Пэлас" бош мураббийи Рой Хожсон клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, лондонликлар раҳбарияти 73 ёшли мутахассис билан шартномани узайтиришни режалаштиришмаяпти.

Хабарга кўра, бош мураббийлик учун Фрэнк Лэмпард ва Патрик Виейра номзодлари кўриб чиқилмоқда.

"Кристал Пэлас" АПЛда 32 ўйиндан сўнг 38 очко жамғарган ҳолда жадвалда 13-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira