Лэмпард қайси жамоани бошқаришни орзу қилаётгани айтилди

Eldor Akmurzayev
6 янв 2021, 20:10
Журналист Гиллем Балаге “Челси” устози Фрэнк Лэмпарднинг орзусини ошкор қилди.

“Лэмпарднинг орзуси – Примерада ишлаш ва футболчилик фаолиятида эришолмаган ишларни бажариш. У “Камп Ноу”да захира ўриндиғида ўтириб, “Барса”ни бошқаришни хоҳлайди”, дейди Баллаге.

Фрэнк Лэмпард 2019 йилдан бери “аристократлар”ни бошқармоқда. Бунгача эса у “Дерби Каунти”да ишлаган. Айни вақт “Челси” АПЛ 17 туридан кейин 26 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, лондонликлар Лэмпард ўрнига бошқа мутахассисларнинг номзодини кўриб чиқаётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo