

Маълумотларга кўра, Лэмпард Обамеянгнинг ўйинларига юқори баҳо беради ва ҳужумчи АПЛ доирасидаги ўйинларда жамоасига ёрдам бера олади. Лекин у қайдномага киритилмаганлиги сабабли Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди.
Обамеянг 2023 йилда беш маротаба майдонга тушди, фақатгина битта учрашувни у асосий таркибда бошлади. Қолган баҳсларда турли сабабларга кўра, захирада қолдирилди. Маълум бўлишича, унинг собиқ мураббий Грэм Поттер билан алоқалари у қадар яхши бўлмаган.



