Лэмпард бугун антирекордларни қайд этди
11 авг 2019 23:05
Янгиликлар
Лэмпард бугун антирекордларни қайд этди
Хабарингиз бор, «Челси» Англия чемпионати янги мавсумининг илк тури доирасидаги МЮга қарши баҳсда 0:4ҳисобида имкониятни бой берди.
«Аристократлар» устози Фрэнк Лэмпард ушбу қониқарсиз натижа туфайли клубнинг иккита антирекордини такрорлади.
Улардан биринчиси лондонликлар АПЛнинг 1-турини 12 мавсумдан буён илк маротаба муваффақиятсизлик билан бошлашди. Олдинги натижа 2007 йили Авраам Грантга тегишли эди ва ўшанда ҳам «Челси»ни «қизил иблислар» таслим (0:2) қилишган.
Шуниндек, «Челси» 41 йилдан бери биринчи бора Премьер-лиганинг янги мавсумини йирик мағлубият билан бошлашига тўғри келди. 1978 йилда жамоа «Мидлсбро»га 2:7 натижаси билан ютқазганди.
Бундан ташқари, Лэмпард бугун мураббийлик фаолиятидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар