UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  1 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  2 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  1 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  3 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  3 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  7 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  14 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  7 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  10

Легионерларга умумий шарҳ Янгиликлар

Легионерларга умумий шарҳ

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия премьер-лигасининг якунига етган турида сафарда Грознийнинг «Терек» клубига қарши учрашувнинг асосий таркибида майдонга тушди ва 60-дақиқада ўз ўрнини жамоа ҳужумчиси Самуэль Это′Ога бўшатиб берди. Ўйин «Терек»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Қозоннинг «Рубин» клуби ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин бу турда ҳам жамоа қайдномасидан ўрин олмади.

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов навбатдаги турда ҳам ўз жамоаси асосий таркибида майдонга тушди. «Темирйўлчилар» 12 май куни куни ўз майдонида «ЦСКА»ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Денисов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
11 май куни Қозоғистон премьер-лигасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчииси Улуғбек Бақоев тўп сураётган Павлодарнинг «Иртиш» клуби 11 май куни сафарда «Тобол» жамоасига қарши тўп сурди. Бақоев ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 56-дақиқада алмаштирилди. Ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0

Уч нафар ўзбекистонлик футболчилар - Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ҳамда Темур Кападзелар тўп сурадиган «Актобе» клуби 11 май куни сафарда Олма-Отанинг «Қайрат» жамоасига қарши тўп сурди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Темур Кападзе ушбу учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ўйинни асосий таркибда бошлаган Александр Гейнрих 59-дақиқада алмаштирилди. Аввалги турда жароҳат олиб, ноъмалум муддатга сафдан чиққан Марат Бикмаев ўйин қайдномасига киритилмаган. Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов бевосита стадиондан туриб кузатган.

ХИТОЙ
10-12 май кунлари Хитой суперлигасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» ўз майдонида «Гуижоу» клубига қарши тўп сурди (0:1). Исмоилов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Миллий терма жамоага номзод бўлган яни бир ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳам якунига етган турда ўз жамоаси «Жиангсу»нинг асосий таркибда сафарда «Тианжин Теда» клубига қарши майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Миллий терма жамоага номзод бўлган ҳимоячилардан бири, Шавкат Муллажонов Хитой чемпионатининг якунига етган турида, ўз жамоаси - «Лиаонинг» жамоаси сафида асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. «Лиаонинг» ушбу турда ўз майдонида «Вухан» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
12 май куни Жанубий Корея «К»-Лигасида ҳам навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «К»-Лига иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров 12 май куни ўз жамоаси билан сафарда «Гангвон» клубига қарши тўп сурди. Жепаров учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйин 2:1 ҳисобида «Гангвон»нинг ғалабаси билан якунига етган.

БАА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров тўп сураётган Дубайнинг «Аш-Шабоб» клуби 9 май куни мамлакат чемпионати баҳсида ўз майдонида Калбанинг «Ал Иттиҳод» клуби билан ўйнади ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Таъкидлаш жоиз, «Аш Шабоб» жамоаси 6 май куни «Президент Кубоги» баҳсида майдонга тушган эди ва шу сабабдан дубайликлар чемпионат ўйинида жамоанинг бир нечта етакчи футболчилари қаторида Азиз Ҳайдаровга ҳам дам беришган.
   

манба: the-uff.com
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика