UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  1 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  5 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  4 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1

"Легионер мухлис". Учинчи сон Янгиликлар

"Легионер мухлис". Учинчи сон

Сайтимизда "Легионер мухлис" рукни ишга тушгани ҳақида эълон қилинган эди.

Дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган кўплаб футбол мухлисларимиз томонидан "Легионер мухлис"да иштирок этиш истагини билдиришди. Қуйида навбатдаги "легионер мухлис"ларимиз билан танишинг. 

Бабаханов Собитхон – Россия, Москва
Мен Наманганда туғилганман. Бир неча йıллардан бери Москвада ишлайман. Москвада пойтахт клублари ўйинларига кўп тушуб тураман.



Розалиев Умиджон – Жанубий Корея
Мен Фарғона вилояти Олтиариқ туманиданман. Ҳозир Жанубий Корея давлатида ишлаяпан. “Нефтчи” ҳамда “Реал Мадрид” клубларига қизиқаман.



Абдулазиз Атабаев – Украина
Бу мени акам. Айни пайтда Украинада таҳсил олаяпти. Яқинда туғилган кунлари бўлади. Легионер мухлисда чиқсалар хурсанд бўладилар. 



Бобоев Асилбек – Хитой, Шанхай
Ҳамма футбол мухлисларига алангали салом. Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳриданман. Ҳозирда Хитойнинг Шанхай шаҳрида истиқомат қиламан. Футболнинг ашаддий мухлисиман. Ёқтирган футбол клубим - Англиянинг “Ливерпуль” футбол клуби. Хитойда тез-тез футбол ўйинларига тушиб тураман. Охирги марта томоша қилган ўйиним “Шанхай Шенхуа” – “Шанхай СИПГ”. Афсус бу ўйинга Одил Аҳмедов ташриф буюрмади.



Давлатбек Холматов – Россия, Владивосток
Мен асли Марғилонданман. Ҳозирда Россиянинг Владивосток шаҳрида таҳсил оламан. “Реал Мадрид”, “Нефтчи”, Хорватия ва Ўзбекистон терма жамоаларига мухлислик қиламан. Худо хоҳласа албатта биз 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқамиз. Шу билан бирга сизларни ҳам ишларизга ривож тилайман. Олға Ўзбекистоним.



Камил – Россия, Красноярск
1989 йилда Бекободда туғилганман. Россиянинг Красноярск шаҳрида яшайман. Ҳозирча Бекободдаман. 2002 йилдан буён “Барселона”нинг ашаддий мухлисиман. Ўзбек клубларига қизиқмайман. Ўзбекистонга Эрон билан ўйинда омад. Фахрий ўқувчи Одил ака Шариповга салом. Красноярскнинг “Енисей Металлург” жамоаси стадиони. Тақдир бу ернинг жамоаси ҳам “Металлург” деб номланади.



Феруз – Россия, Брянск
Ҳаммага салом! Мен “Бухоро”дан Феруз. “Реал Мадрид” ва “Бухоро”нинг ашаддий мухлисиман. Россиянинг Брянск вилоятида яшайман. Севимли жамоамни қўллаб-қувватлайман. Қалбимдасан “Бухоро”!



Шаматов Дилмурод – Туркия, Истанбул
Салом мен Фарғона вилоятидан ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қиламан. Мен ёшлигимдан “Барселона” клубининг ашаддий мухлисиман. Ҳозирда Месси жаҳонда тенгсиз бўлсада лекин футбол тарихида Роналдиньо ўчмас из қолдирди деб ўйлайман.



Наврўз – Беларусь, Минск
Менинг исмим Наврўз. Ҳозирда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида яшайман. “Челси”га мухлислик қиламан.



Юлдашев Умидилло – Чехия, Прага
Мен айни пайтда Прагада ишлайман. “Барселона” ва “Андижон” клублари мухлисиман ҳамма футбол мухлисларига соғ-саломатлик тилайман, ишларига омад.



"Легионер мухлис". Биринчи сон

"Легионер мухлис". Иккинчи сон


Агар сиз ҳам ушбу лойиҳада иштирок этишни истасангиз албатта сизнинг ҳам расмингиз чоп этилади. "Легионер мухлис" ўз фаолиятини давом эттираверади ва бошқа мухлисларимиздан ҳам расмлар кутиб қоламиз.

"Легионер мухлис" рукнида иштирок этиш шартлар қуйидагилар:

1. Хорижда истиқомат қилиш

2. Ўша шаҳарда селфи тушиш (имкон бўлса стадионда) ва ўзи ҳақида маълумотни телеграмда https://t.me/CA_admin га юбориш керак.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика