UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  7 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  6 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1

Легионер мураббий, "Насаф" посбони ва "Металлург" ҳимоячиси — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Легионер мураббий, "Насаф" посбони ва "Металлург" ҳимоячиси — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Пахтакор" билан ўйнади. Учрашув давомида "шерлар" кўплаб ҳужумлар ташкил этишди, бироқ "аждарлар" посбони Абдувоҳид Неъматов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шу тариқа Неъматов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" Фарғонада "Динамо"ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси ўйин бошида "Нефтчи" 10 киши бўлиб қолди ва бутун ўйин давомида камчилик бўлиб ўйнади. Виталий Левченко бошчилигидаги фарғоналиклар ирода намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Нефтчи" устози турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси – Азизбек Пирмуҳаммадов ("Металлург")

"Металлург" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни чап қанот ҳимоясида ўйнаган Азизбек Пирмуҳаммадов жуда фаол бўлди ва гол уришдан ташқари голли узатмани ҳам амалга оширди. Пирмуҳаммадов сайтимиз талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Музаффар Олимжонов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" - "Андижон" учрашувининг 47-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқовнинг ажойиб узатмасидан кейин Музаффар Олимжонов ҳимоячисини ортда қолдириб чиройли гол урди. Айнан Олимжонов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика