Ле Гре ФФФ раҳбари лавозимидан четлатилганидан сўнг йиғлаб юборди
12 янв 2023 17:48
Янгиликлар
Ле Гре ФФФ раҳбари лавозимидан четлатилганидан сўнг йиғлаб юборди
У ҳеч қандай ёмон иш қилмаганини таъкидламоқда.
Франция Футбол Федерацияси раҳбари лавозимидан четлатилганидан кейин кўзёш тўкди.
ФФФ Ижроқўми Ноэль Ле Грени истеъфога чиқаришга қарор қилди. Ташкилот вице-президенти лавозимида ишлаб келган Филипп Диалло Франция Футбол Федерацияси президенти вазифасини бажарувчи бўлди.
"RMC Sport" хабарига кўра, 81 ёшли Ле Гре ижроия қўмита йиғилишида йиғлаб юборди ва "ҳеч қандай ёмон иш қилмагани"ни айтиб, қасам ичди.
Эслатиб ўтамиз, Ле Гре Зинедин Зидан ҳақидаги сўзлари учун танқид қилинган эди. Шунингдек, ФФФнинг собиқ ходимлари уни номақбул хатти-ҳаракатларда айблаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар