UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади" Янгиликлар

Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"

Теглар :  ҚизилқумХоразм
“Қизилқум”- “Хоразм” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда бугунги Қурбон ҳайит байрами ва Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан барча ўзбекистонликларни чин қалбимдан табриклайман.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз мавсум бошида “Хоразм” билан назорат учрашувида ҳам куч синашгандик ва ўшандаёқ бу жиддий жамоа эканлигини билгандик. Ортда қолган 10 та турда ҳам жамоа ўз дадил одимлаётганига гувоҳ бўлдик. Бизга қийин бўлишини билардик ва рақибдан бугунгидек ўйин кутгандик. 

Биринчи бўлимда рақибга марказда эркин ҳаракат қилишига имкон бермасликка интилдик. Бироқ бу вазифани бажаришда катта қийинчиликка дуч келдик. Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади. Биринчи гол ўтказилган ҳудудда рақиб футболчисини “ёпиш”га таянч ярим ҳимоячиларимиз улгуришмади. Афсуски айнан шу ҳудуддан бу мавсумда ўз дарвозамиздан кўплаб голлар ўтказаяпмиз. Ўйиндан кейин шу каби вазиятларни футболчилар билан таҳлил қилаяпмиз. Аммо негадир яна ва яна шу “зона”дан голлар ўтказаяпмиз. 11 турга келиб 22 та тўп ўтказишимиз уятли ҳолат, албатта. 

Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик ва режамизни бироз ўзгартирдик.  Натижада иккинчи бўлимда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончаси олдида хавфли вазиятлар ташкил этдик. Аммо якуний нуқтани қўйишга рақиб футболчилари имкон беришмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика