Лаутаро Мартинес хет-тригини кимга бағишлаганини айтди

Eldor Akmurzayev
5 мар 2022, 09:20
А Серия доирасида ўтган учрашувда “Интер” форварди Лаутаро Мартинес “Салернитана” (5:0) дарвозасини уч бор ишғол этди.

Аргентиналик 10 ўйиндан бери гол ура олмаётганди.

“Ҳолатимдан келиб чиқиб айтаман, қийин даврни ўтказдим, чунки ҳужумчилар гол билан яшашади. Жамоага ҳам голлар керак. Доимо бор кучим билан ўйнашга интиламан, аммо баъзида оддий вазиятлардан ҳам фойдалана олмаслигингиз мумкин.

Нима бўлди? Билмайман. Рафиқам, дўстларим ва оилам билан маслаҳатлашдим. Хет-тригимни эса яқинда бир ёшни қаршилаган қизимга бағишлайман ва у ҳозир уйда ухлаяпти деб умид қиламан!", дейди Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia