Лапорта яқинда Хави билан боғланди. "Ал Садд" "Барса"дан таклиф бўлса, мураббийни қўйиб юборади

Alisher
14 май 2021, 17:08
"Барселона"да бош мураббий ўзгариши мумкин.

"Кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта сўнгги ҳафтада "Ал Садд"да ишлаётган Хави билан алоқага чиқди.

Яқинда Қатар клуби билан битимни узайтирганига қарамай, агар "Барселона"дан таклиф тушса, "Ал Садд" испаниялик мутахассисни қўйиб юборади.

Хави "Ал Садд"ни 2019 йилнинг майидан бери бошқаради. Клуб "Барса" собиқ ўйинчиси қўл остида 6 бор соврин ютган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca