Лапорт Испанияга қайтиши мумкин
23 авг 2021 20:26
Янгиликлар
Лапорт Испанияга қайтиши мумкин
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт Испания чемпионатига қайтиши мумкин.
Малум бўлишича, футболчига "Реал Мадрид" қизиқиш билдирмоқда.
Лапорт "Сити"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди ва энди жамоасини ўзгартирмоқчи. Манбага кўра, ҳимоячи "Реал" таклифини кўриб чиқишга тайёр, чунки Испанияга қайтмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Лапорт 2018 йилда "Атлетик"дан 65 миллион еврога "шаҳарликлар" сафига кўчиб ўтганди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. "Манчестер Сити" ҳимоячини 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар