UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  1 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин Янгиликлар

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт расман Испания терма жамоасида тўп тепиш имконини олди.

26 ёшли футболчининг фуқароликка қабул қилиниши Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган. Бугун эълон қилинган ҳужжатга кўра, у испан фуқаролигини олган.

Футболчи Францияда туғилган, аммо басклар қонига эга. У профессионал фаолиятини Бильбаонинг "Атлетик" (бу клубда фақат баскларгина ўйнай олади) клубида бошлаган, "Ман Сити" 2018 йилнинг январида уни 57 миллион фунт эвазига харид қилган.

Лапорт Франция терма жамоасида умуман ҳаракат қилмаган, аммо ёшлар ва ўсмирлар миллий жамоаларида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ФИФА унга футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат берди.

Бир неча ҳафта олдин Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футбол Федерациясига Лапортни маҳаллийлаштириш имконини ўрганиш бўйича мурожаат қилди.

Футболчи жорий мавсум "Манчестер Сити" либосида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика